Мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, одил судловни самарали таъминлаш, судлар мустақиллигини амалда таъминлаш бўйича бир нечта фармон ва қарорлар қабул қилинди, бундан ташқари суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, 2017-2021 йилларда мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам белгилаб қўйилди.
Суд ҳокимиятининг фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда муҳим ўрин эгаллаши халқаро ҳужжатларда белгилаб ўтилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз, ушбу ҳужжатларда ҳар бир фуқаро ўзининг асосий ҳуқуқлари бузилса, судга мурожаат қилиши, судлар эса мустақил ва беғараз бўлиши белгилаб қўйилган. Мамлакатимизда бугунги кунда кечаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида қонунчилигимиз нормалари халқаро стандартларга мослаштириш тенденцияси натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиққани халқаро экспертлар томонидан эътироф этилмоқда.
Ислоҳотларнинг изчил давом эттириш мақсадида, Президентимиз томонидан 2020 йил 24 июль куни “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга мувофиқ, суд-ҳуқуқ тизимида 2021 йилнинг январидан бир қатор ижобий ўзгаришлар юзага келди.
Жумладан жорий январ ойидан, бошлаб бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилиб, ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти тугатилди.
Фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги битта суднинг фаолият юритиши белгиланди. Ушбу ўзгаришлар аҳоли ва тадбиркорларга катта қулайликларни яратиб, уларнинг судма суд сарсон бўлишларини олди олинди десак муболаға бўлмайди.
2020 йил декабр ойигача вилоят судлари чиқарган қарори устидан берилган шикоятлар шу судларнинг ўзида кўриб чиқилган бўлса, жорий йил январ оидан “бир суд – бир инстанция” тамойили асосида туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят даражасидаги судлар томонидан апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилган суд қарорларини эса Олий суд томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш белгиланди.
Шу ўринда савол туғилади, агар жисмоний ёки юридик шахслар Олий суд кассация инстанцияси қароридан норози бўлсачи? Агар жисмоний ёки юридик шахслар кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича суд қарорларини норози бўлса, Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларига протест келтириш бўйича мурожаат қилиши мумкин. Чунки Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра, кассация тартибида такроран кўриб чиқиш белгиланган.
Бундай ўзгаришлар келгусида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Дилмурод Мадаминов,
ЖИБ Поп туман суди раиси
Тасодифий хабарлар
Қирғизистонда ҳам коронавирус аниқланди. Вирус Умра зиератига бориб қайтган 3 нафар фуқорода аниқланган
Ҳайит куни юртимизда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистонда пандемия бошидан бери коронавирусга чалинганлар 150 000 дан ошди
Тезкор! Рамзан Қодировнинг аҳволи оғир
Давлат хизматлари марказлари стикер бермайди