Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 март куни Париж суди Франциянинг собиқ Президенти Николя Саркозини коррупцияда айбдор, деб топганди. Бугун, 30 сентябрь куни суд Николя Саркозини 2012 йилги сайлов кампаниясини молиялаштиришда керагидан ортиқ маблағ сарфлагани учун бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Франциянинг собиқ Президенти ўз жазосини электрон кузатув остида уйда ўташи керак бўлади”, дейди судья.
Аниқланишича, Саркози сайловолди кампаниясига сарфланадиган маблағларнинг қонуний чегараси қанчалигини билган. Ҳаттоки, харажатларнинг ошиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамай, у сайловолди ташвиқотни давом эттирган.
Прокуратура Саркозини олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилди. Бундан ташқари, яна олти ойга шартли қамоқ жазоси ва 3750 евро миқдорида жарима пулини тўлаши кераклигини ҳам билдирди.
Собиқ Президент Саркози нима учун қамалди?
Дастлаб терговчилар Саркозининг 2007 ва 2012 йиллардаги сайловолди кампанияларини молиялаштириш жараёнини ўрганиб чиқди. Терговчилар Саркозини керагидан ортиқ маблағ сарфлаган, деб ҳисоблаб, “L'Oreal”нинг эгаси миллиардер Лилиан Бетанкурдан ва Ливия раҳбари Муаммар Қаззофийдан ноқонуний хайрия маблағларини олганликда гумон қилди. Аммо, кейинчалик Саркозига бошқа айбловлар қўйилди – бу сафар коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш.
Терговчиларнинг фикрига кўра, Саркози бўлажак Франция Президенти сифатида Бетанкур хайрия иши бўйича терговга таъсир ўтказишга ҳаракат қилган ва судья Жильбер Азиберга тергов жараёни тўғрисида маълумот олиш эвазига мансабда кўтарилиш ва Монакода “шинам жой” таклиф қилган.
Айблов Саркози ва унинг адвокати Тьери Эрцог ўртасидаги телефон суҳбатларининг ёзувлари асосида амалга оширилган. Бунинг учун адвокат Тьери Эрцог ҳам собиқ Президент билан суд қилинган.
Маълумот ўрнида, Николя Саркози – Францияни 2007-2012 йилларда бошқарган мамлакатнинг 23-Президенти. Саркози Президент бўлгунча турли хил вазирликларда фаолият олиб борган.
Тасодифий хабарлар
Намоз ўқиётган Саида Мирзиёева (ФОТО)
Жиззахда 25 ёшли йигит ЙТҲ қурбони бўлди (+18)
Автомобил заводи ёпилса 34 миллионли халқ нима йўқотади? «Ўзавтосаноат» мутасаддилари жавоб берди (видео)
Карантин кучайтирилганига қарамай, коронавирусга чалиниш бўйича антирекорд янгиланди
Тошкентда 63 ёшли фуқаро вояга етмаган қизга, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилди