Ўзбекистонликларнинг асосий қисми бугун ҳалқасимон Қуёш тутилиши ҳодисасини кузатиши мумкин бўлади.
Улуғбек номидаги астрономия институтининг хабар беришича, Наманганда бу ноёб табиат ҳодисаси соат 16.57да бошланади ва жами 59 дақиқа давом этади.
Қуёш тутилишини Ўзбекистон ҳудудидан кузатилганда, Ой Қуёш юзасининг жуда кичик қисминигина тўсади. Яъни, Қуёш тутилишини қисман кузатиш мумкин.
Ушбу ҳодисани махсус Қуёш нурини ютувчи қора кўзойнак, қорамтир текис шиша ёки пайвандлаш ниқоби ёрдамида кузатиш мумкинлигини билдирди.
"Оптик қурилмалар - дурбин ёки телескоплардан фойдаланиб зинҳор Қуёшга қараманг! Бу кўзга зарар етказади", - дейилади институт берган хабарда.
Бундан кейинги қуёш тутилишини 2022 йилнинг 25 октябрида кузатиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 61-Халқаро гуллар фестивали бошланди
Чилёсин қачон ўқилади?
Қирғизистонда қалбаки пул сотган ўзбекистонлик ушланди
Ўзбекистон фуқароси Литва чегарасини ноодатий усул ва кийимда кесиб ўтмоқчи бўлди (+видео)
Танзила Норбоева муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан таъзия билдирди