Интернетда 2 сентябрдан мактаблар очилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Халқ таълими вазирлиги масъул вакилининг ЎзА га таъкидлашича, мазкур тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мактаблар қачондан очилиши ҳозирча номаълум. Бу ҳақдаги тегишли қарорни Махсус комиссия қабул қилади.
ЎзА аввалроқ мактаблар очилишига оид 3 та сценарий кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эди. Булар:
— Биринчиси, пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант.
— Иккинчиси, ССВнинг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.
— Учинчиси, гибрид сценарийда мактаблар очилади. Ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб ишланади. Бунда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилади, яъни боланинг мактабга бориш-бормаслиги ихтиёрий бўлади.
Тасодифий хабарлар
Эрон ва Исроил ўртасида сулҳ кучга кирди
Дин ишлари бўйича қўмитада Юлдуз Усмонова билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 50 млрд долларга яқинлашди
АҚШ аҳолиси Мустақиллик куни учун Трампга “совға” тайёрлаяпти – ОАВ
Интернат-мактаб тарбияланувчисига оид тарқалган видеони Бош прокуратура ўрганади