Туркия Республикасининг жануби-шарқидаги Диёрбакир вилоятида Курдистон ишчилар партияси (КИП) аъзолари томонидан портлаш содир этилди. Оқибатда беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни вилоят маъмурияти хабар бермоқда.
"Бугун, маҳаллий вақт билан соат 6:30 да Кулп туманида 5 нафар ўрмон хизматчиси бўлган машина КИП аъзолари томонидан ўрнатилган бомба ишга туширилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бизнинг хавфсизлик кучларимиз айбдорларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича операцияни бошлади”, дейилади вилоят хабарида.
Ҳужум ортидан минтақага бир қанча ҳарбийлар ва тиббий ходимлар юборилган. Вилоятда кенг кўламли қидирув ишлари бошланган.
Маълумот учун, 2015 йил июль ойидан бери 1000 га яқин турк ҳарбийси ва полиция ходими, шунингдек, 500 га яқин тинч аҳоли курд исёнчиларининг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган. Туркия Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, ушбу даврда Туркия хавфсизлик кучлари 10 мингдан ортиқ КИП аъзосини йўқ қилган.
Qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
Отабек Умаров ва Улуғбек Максумов Тиматининг «Rolls Royce» Giveaway’га ҳомий бўлди
Араб давлатлари лигаси Исроилга шарт қўйди
Коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатни яшириш жиноий жавобгарликка асос бўлади
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташланди
Дунёда журналистлар ўлими бўйича рақамлар эълон қилинди