Прокурор ва ёшлар учрашуви изчил давом этмокда

Прокурор ва ёшлар учрашуви изчил давом этмокда

Бугунги кунда, Давлатобод туман бўйича жами 36.803 нафар, шундан 2-секторда 3.601 нафар ёшлар истиқомат қилади.
Шундан, хатловда 110 нафар ёшларимиз расмий иш билан бандлиги, 2492 нафари норасмий иш билан банд эканлиги, муқим иш жойига эга бўлмаган ишсизлари 876 нафарни ташкил этган.

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан ёшларни иш билан банд қилиш ва уларни тумандаги бўш иш ўринлари билан таништириш учун 2021 йил 30 январь куни Давлатобод туман 2-секторидаги иш билан банд бўлмаган ёшларга муҳтарам Президентимизни ёшлар учун яратиб бераётган имкониятларини тушунтириш ва уларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ҳамда “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Вилоят Маданият маркази биносининг анжуманлар залида ташкил этилган “Прокурор ва ёшлар учрашуви”да 2-сектор ҳудудидаги 6 та МФЙлардаги 350 нафардан ортиқ иш билан банд бўлмаган ёшлар иштирок этишиб, уларга йиғилишга таклиф қилинган Тижорат банки, Аҳоли Бандлигига кўмаклашиш Маркази ва Давлат солиқ инспекциясининг малакали мутахассислари томонидан ёшларни иш билан банд қилиш ва ёш тадбиркорликни ташкил этишдаги яратилган имкониятлар ҳақида тушунчалар берилди.

Йиғилишда иштирок этган 11 нафар ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, тегишли ташкилот вакиллари томонидан шу жойнинг ўзида ҳал этилиши таъминланди.

Тадбир давомида 1+1 дастури бўйича малака касб-хунар ўрганиш курсларини битирган 10 нафар ёшларга махсус сертификат ва субсидия асосида ажратилган “Тикув машина”лари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисмида белгиланган “Меҳнат ярмаркаси”да шаҳар ва туман ҳудудида жойлашган 21 та корхона ва ташкилотлар ўзларини 1035 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

“Меҳнат ярмаркаси” давомида 33 нафар ёшларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Ярмаркада қатнашган барча ёшларга вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, меҳнат инспектори ёрдамчиси вазифасига ишга киришлари, ташкил этилган касб-ҳунар ва мономарказларда ўқишга ҳамда бошқа мавжуд имкониятлар бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, чет эл давлатларида ишлаш истагини билдирган 36 нафар ёшларга қандай тартибда чет давлатларига ишлаш учун бориш тартиблари ҳақида тушунчалар берилди.

Ёшларни ишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ярмаркада “Мастер класс” ташкил этилган бўлиб, бунда ишлаб чиқарувчи корхона тикувчи ёшлари томонидан тикиш ва бичиш ишларини жойида кўрсатиб, 1+1 дастурини афзалликлари ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, ёшларга прокурор ташаббуси билан ташкил этилган 6 та “Work out” спорт майдончалари афзалликлари ҳақида маълум қилиниб, тадбир давомида ёшларга “Тўқувчи” ва “Орзу” МФЙларда ташкил этилган “Work out” спорт майдончалари билан таништирилиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт йўналишлари билан шуғулланишлари ҳақида тушунчалар берилди.

×