АҚШ Президенти Дональд Трампнинг сиёсатига қарамай Америка-Мексика чегарасида мигрантларнинг ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтишга уринишлари сезиларли даражада кўпайгани қайд этилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “The New York Post” нашри хабар берди.
“Бу ойда чегарачилар 7200 дан ортиқ ноқонуний ўтиш ҳолатларини қайд этди, бу эса июль ойида қайд этилган 4600 мигрантга нисбатан 57 фоиз кўп. Ўша пайтда бу кўрсаткич тарихда рекорд даражада паст бўлган эди”, дейилади нашр хабарида.
Чегара патрули ходимлари ҳам нашрга сўнгги пайтларда тажовузкор ва жиноят содир этишга мойил ноқонуний мигрантлар сони кўпайганини билдирган.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг январида инаугурация куни Трамп ноқонуний мигрантларнинг АҚШ ҳудудига кириб келишини дарҳол тўхтатишга ва миллионлаб мигрантларни депортация қилиш жараёнини бошлашга ваъда берган эди. Шунингдек, у Қўшма Штатларнинг жанубий чегарасидаги вазият муносабати билан мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат режимини жорий этганди.
Тасодифий хабарлар
Саккиз ёшли бола отасининг машинасини ўғринча ҳайдаб чиқиб, тезликни 180 га чиқарди...
Депутатликка номзод блогер Нозим Сафарининг қўлини тишлаб олишди
Россия босқинидан сўнг икки аҳоли пункти ЛХР қўлига ўтди
Ерда 7 кунлик кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда
Украинада урушда қатнашган 50 ёшли “Ўзбек” қамалди