Ўзбекистон бўйлаб 110 та суғориш насос станциясини модернизация қилиш учун 250 миллион АҚШ долларигача бўлган суверен кредит ажратилади. Бу ҳақда кеча, 12 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида имзоланган битимда сўз боради.
Ҳужжатга кўра, лойиҳада 10 та ҳудуд қамраб олинади ва у Ўзбекистон суғориш тизимини модернизация қилиш бўйича Миллий дастур ижросига кўмаклашади. Натижада йилига 251 минг Мвт⋅соат электр энергияси тежалади ва атмосфера ҳавосига чиқариладиган карбонат ангидрид миқдори 117 минг тоннадан ортиқ камаяди. Шунингдек, лойиҳа доирасида насос станцияларининг томларига қуёш панеллари ўрнатилиши каби қўшимча инфратузилма ҳам янгиланади.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда ЕТТБнинг Ўзбекистондаги инвестициявий портфели 5,6 миллиард евро қийматидаги 181 та лойиҳани ўз ичига олади. Маблағларнинг асосий қисми хусусий секторни ривожлантиришга йўналтирилган. Ўзбекистон 5 йилдан буён Марказий Осиёда ЕТТБ инвестицияларининг энг йирик манзили бўлиб қолмоқда.
Тасодифий хабарлар
Экстремизм мафкураси - мамлакат хавфсизлигига таҳдид
9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул бошланди
Наманган вилояти ИИБ ички ишлар органларига ишга танлов эълон қилди
Ҳокимлик ходимлари белгиланмаган вақтда шахсий машиналарида юриши мумкин эмас – Адлия вазирлиги
Ўзбекистонда пиёда кўп юрганларга июнда қанча пул тўлангани маълум бўлди