Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган тижорат банкларининг 20 нафар мансабдори коррупция ва мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда вилоят прокурори Ғайрат Фозилов 23 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилган.
Уларнинг 8 нафари “Халқ банки”, 4 нафари “Агробанк”, 3 нафари “Микрокредитбанк”, 2 нафари “Миллийбанк” ва қолган 3 нафари “Асакабанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ҳамкорбанк” ходимлари эканлиги айтилган.
“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 700 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳам банк мансабдор шахслари томонидан талон-торож қилинган.
Кредит ажратиш ва унинг сарфланишини мониторинг қилиш борасидаги суиистеъмоллик ва кўзбўямачиликлар 15,5 миллиард сўм кредит маблағларининг мақсадсиз ишлатилишига олиб келган.
Манба: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Вазият яна жиддийлашмоқда. Қатъий карантин қайтиши кутилмоқда
Коррупцияга қарши курашувчи ташкилот раҳбари пора билан ушланди (видео)
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди
«UzAuto Motors»нинг сифатсиз автомобили узоқ давом этган курашдан сўнг янгисига алмаштирилди
Иш ҳақи ва пенсиялар инфляциядан юқори миқдорда оширилади