Россия томони “сукунат режими”ни эълон қилиб, 8 март куни Москва вақти билан соат 10:00 дан бошлаб Украинада гуманитар коридорларни тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда Россия Федерацияси Миллий мудофаа назорати маркази негизида ташкил этилган Украинадаги гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича Россия Федерациясининг идоралараро мувофиқлаштирувчи штабида маълум қилинди.
“2022 йил 8 март куни соат 10:00 дан (Москва вақти билан) Россия Федерацияси сукунат режимини эълон қилади ва гуманитар йўлакларни тақдим этишга тайёр: Киев ва унга туташ аҳоли пунктларидан Россия Федерациясига Беларусь Республикаси ҳудуди орқали Гомелгача. Украина томони билан келишилган ҳолда”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, Черниговдан Беларусь ҳудуди орқали, Суми шаҳридан икки йўналиш бўйича Полтава ва Россия ҳудудига, Харьковдан Россия ҳудудига ёки Львов, Ужгород, Ивано- Франковскга гуманитар йўлаклар очилади. Шунингдек, Мариуполдан Россия ҳудудига ва Запорожега икки йўналиш бўйлаб гуманитар йўлак очилади.
Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук Киев ҳам бугун, 8 март куни Сумидан Полтавага гуманитар йўлак бўйлаб ҳаракатланишни таъминлашга тайёрлигини эълон қилди.
Украина ҳарбийлари Киев вақти билан соат 9:00 дан 21:00 гача (Москва вақти билан 10:00 дан 22:00 гача) сукунат режимини жорий қилди. Гуманитар йўлак бўйлаб ҳаракат Киев вақти билан эрталаб соат 10:00 да (Москва вақти билан 11) бошланади.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада жанжалдан қочган йигит фожиали тарзда ҳалок бўлди (ВИДЕО)
“Арқадағ” Афғонистондаги вазиятга қандай ёндашиш кераклигини айтди
Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат ош қаерларда сотилмоқда?
Хитой Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди – ОАВ
Бугун 5 та ҳудуддан ташқари барча вилоятларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли бўлиши мумкин