Прокуратура органлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш айникса, ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида бартараф этиш юзасидан амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Наманган вилоят прокурори Жахонгир Жураевич Хатамов томонидан Косонсой туманидаги "Маданият маркази"да ўтказилган навбатдаги қабули ҳам бу борадаги тадбирларнинг амалий давоми бўлди.

Дастлаб вилоят прокурори, 2-сектор рахбари ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш буйича туманда ташкил этилган штаб фаолияти билан якиндан танишди.

Тадбирнинг асосий қисмида вилоят прокурорининг ҳудуд ёшлари билан очик мулокат тарзидаги учрашуви ташкил этилиб, 22 нафар ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланди, идора ва ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, ахоли билан утказилган "Сайёр кабул" давомида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит, ер ажратиш ва шу каби бошқа масалалар юзасидан жами 10 та кабул қилинган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси вилоят прокурори томонидан назоратга олинди.

Бу борадаги амалий тадбирлар давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўқитувчилардан “комиссия” учун пул йиғган директор ишдан кетди
Эрдўған БМТни китоб билан савалади
(18+) Бейрутда, тўй вақтида, аянчли портлаш юз берди (видео)
Президент Рамазон ҳайити муносабати билан афв этишга оид ҳужжатни имзолаши кутилмоқда
Ўзбекистонда эртага ҳарорат 44 даражагача кўтарилади