Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Рамазон ойидаги «Қадр кечаси» муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди. Президент фармонида жиноят содир этгани учун судланган, бироқ қилмишидан пушаймон бўлиб, чин дилдан тузалиш йўлига ўтган фуқаролар озодликка чиқарилиши айтилган.
Шаҳар ва туман ҳокимликлари раҳбарларига афв этилган Туркманистон фуқароларини ишга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилган.
Сердар Бердимуҳамедов тез орада қамоқхонани тарк этувчи фуқароларга «виждонан меҳнат қилиб, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларда иштирок этиш, Ватанга сидқидилдан хизмат қилиш, ўз меҳнати самарасидан баҳраманд бўлиб яшашни» тилади.
Қайд қилинишича, шу тариқа, сўнгги бир неча йил ичида республиканинг 20 мингдан ортиқ муқаддам судланган фуқаролари озод этилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди. ССВ буни эълон қилмади
Ўзбекистонликлар ўртача қанча умр кўраётгани маълум қилинди
Рекорд натижа! Ўзбекистонда бир куннинг ўзида мингдан ортиқ киши коронавирусдан тузалди
Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов мақбарасини зиёрат қилди
Ўзбекистон аҳолисининг деярли ярми ижтимоий ҳимоя билан таъминланмагани маълум бўлди