Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи фуқаро «Malibu-2 MALBDB2TL» русумли автомобилни 2020 йилнинг май ойида сотиб олган. Бир неча ой ўтгач, автомобил эгаси янги автомобилдан, аниқроғи кузовдан бўёқ сизиб чиқа бошлаганини пайқаб қолди. Истеъмолчи «Kokand Auto Trade» МЧЖ автосалонига бир неча ойдан бери мурожаат қилади. Мурожаат натижасиз бўлганидан сўнг, истеъмолчи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қолдиришга қарор қилди.
ҚОНУНГА АСОСАН…
Чакана савдо қоидаларига асосан кафолат муддати мобайнида автомобилларни алмаштириш, кузов ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда, эксперт комиссияси қарорига кўра (ушбу Қоидаларнинг 130-бандига мувофиқ) амалга оширилади.
Хусусан, хизмат кўрсатиш маркази ўтказган экспертиза натижаларига кўра, кузовнинг 113 та жойида бўёқларини нуқсонлари борлиги қайд этилган. Экспертизадан сўнг, истеъмолчи бир неча ой давомида автомобил билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ишлаб чиқарувчига ҳам, автосалонга ҳам қайта-қайта мурожаат қилади. Бу масалани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси ҳал этиб, якунига етказди. Ўтган йилнинг 8 октябр куни рўйхатга олинган мурожаатга кўра, тузилма ходимлари томонидан «UzAuto Motors» АЖ ва «UZAVTOTEXXIZMAT» МЧЖларга сўров хатлар жўнатилди ва ишнинг барча тафсилотлари биргаликда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, бу масала истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди, яъни истеъмолчи билан «UZAVTOTEXXIZMAT» МЧЖ ўртасида тузилган шартнома асосида «Malibu-2 MALBDB2TL» русумли нуқсонли автомобил худди шундай русумдаги янги автомобилга айлаштирилди (2021 йил 6 декабр ҳолатига – 265 млн сўм.)
Тасодифий хабарлар
Ана холос! Жасаддан коронавирус юқтирган эркак вафот этди
Саудияда сўнгги 30 йилдаги энг совуқ ҳаво кузатилмоқда
“Қамчиқ” довонида автомобиль ҳаракати тикланди
Ўзбекистонда янги ислоҳот: энди давлат хизматига кимлар олинади?
Тошкент шаҳрига кириш чекланди. Кимларга мумкин?