Тошкентда фоҳишалар гуруҳини интернетда реклама қилиб келган блогер ушланди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ.
Тошкент вилояти Прокуратураси, ИИББ Терроризм ва диний экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан 18 ноябрь куни тезкор тадбир ўтказган.
Олиб борилган суриштирувлар давомида ўзини Рома деб таништирувчи ушбу шахс 1988 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи Т.М. эканлиги, фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш ва одам савдоси каби жиноий фаолият билан шуғулланувчи гуруҳнинг фаол аъзоси экани аниқланган.
Шунингдек, суруштирув давомида у моддий (ҳар бир эълон учун 50 дан 500 долларгача) даромад эвазига жинсий хизмат кўрсатувчи фоҳишаларнинг массаж ва интим хизмати эълонларини ижтимоий тармоқларга мунтазам равишда жойлаб келганлиги аниқланиб, унинг яшаш хонадони тинтувдан ўтказилган.
Тинтув давомида: 29 минг 14 доллар; 4 миллион 880 минг сўм пул; 10 дона пластик карточка; 2 дона чегирма пластик карточкаси; 4 дона хорижий давлатларнинг ишлатилмаган ва 2 дона ишлатилган СИМ-карталар; 2 дона электрон хотира (флеш карта); 3 дона Redmi русумли телефон аппарати; 1 дона HP ноутбук ва бошқа ноқонуний буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев «Hilton» меҳмонхонасидаги давлат раҳбарларига мўлжалланган номерлар билан танишди (фото)
Бир қанча вақт олдин вафот этган ҳомиладор аёлнинг фарзанди туғилди
Йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаган тадбиркорга жариманинг қанча қисми берилиши аниқ бўлди
Зеленский Эрдўғандан ёрдам сўради
Тошкентда "Умра" сафарига ноқонуний юбориш билан шуғулланганлар аниқланди