Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан:
• тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби;
• махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси;
• йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларга қўйиладиган умумий техник талаблар;
• электрон аукцион савдоларига қўйиш учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи)ни белгилаш тартиби;
• тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг тақсимоти акс эттирилмоқда.
стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси қуйидагича тақсимланади:
а) Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасининг:
• 25 фоизи – тадбиркорлик субъекти ҳисобига;
• 25 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
• 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
• 20 фоизи – йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;
• 10 фоизи – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш марказига “Хавфсиз шаҳар” концепциясини тўлақонли жорий этиш учун йўналтирилади;
б) Тадбиркорлик субъектларига тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасининг:
• 30 фоизи – тадбиркорлик субъекти ҳисобига;
• 25 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
• 25 фоизи – йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;
• 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.
Мазкур қарор лойиҳасини жорий этиш Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилиши талаб қилмайди.
Қарор лойиҳанинг тасдиқланиши натижасида:
• ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларининг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан жорий электр энергияси ва алоқа каналлари харажатларини қоплаш тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил амалга оширилиши;
• ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар келгусида “Хавфсиз шаҳар” тизими билан мажбурий интеграцияси таъминланган ҳолда Тадбиркорлик субъектлари балансида қолдирилиши;
• йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда фуқароларнинг иштироки таъминланиши назарда тутилмоқда.
Таклиф этилаётган қарор лойиҳаси билан йўл ҳаракати қоидабузарликлари ва йўл-транспорт ҳодисаларининг камайишига замин яратилади.
Тасодифий хабарлар
Саида Мирзиёева: "Орқага йўл йўқ!" (видео)
Ўзбекистонда 2021 йил 20 та халқаро мусобақа ўтказилади
Сенат 5 киши томонидан зўрлаган аёл ишини назоратга олди
Ҳайит байрами арафасида ўзбекистонликлар уч кун узлуксиз дам олади
Назорат учрашувида "Қизилқум" жамоаси "Бухоро"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди