Мусулмонлар идораси Фатво қўмитаси қон донорлиги учун олинган пул ҳалол ёки ҳалол эмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Маълум қилинишича, киши ўз қонини муҳтож бўлган кишиларга сотиши жоиз эмас. Бироқ ёрдам кўрсатиш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида кўнгилли равишда қон бериш жоиз.
Таъкидланишича, инсон бепул қон тополмаса, зарурат учун қон сотиб олиши мумкин. Бунда қон сотиб, даромад қилган киши гуноҳкор бўлади.
Аввалроқ Фатво қўмитаси коронавирусга қарши эмланиш жоиз ёки жоиз эмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берган. Шунингдек, ўлик ҳайвонларни сабабсиз ёқиш мумкин ёки мумкин эмаслиги маълум қилинган.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев «Hilton» меҳмонхонасидаги давлат раҳбарларига мўлжалланган номерлар билан танишди (фото)
18 ёшли қиз ўлимидан сўнг беш инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди (видео)
Толибон АҚШ билан «100 йил жанг қилишга тайёр»лигини маълум қилди
Эртага, Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир-қор ёғади
Украина НАТОга аъзо бўлишга ҳақли – Эрдўған