Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Буюк Британия ҳарбий хизматчиларига Украина ҳудудига рухсатсиз боришни тақиқлади. Бу ҳақда бугун, 10 март куни “The Independent” газетаси хабар берди.
“Барча ҳарбий хизматчиларга кейинги огоҳлантиришгача Украинага бориш тақиқланган”, дейди мудофаа вазирлиги вакили.
Қайд этилишича, ушбу қоидалар ҳозирда ишдан бўшатилган ходимларга ҳам тегишли.
“Украинага йўл олган ҳарбий хизматчилар интизомий ва маъмурий оқибатларга дучор бўлади”, дейилади баёнотда.
Аввалроқ Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларни Украинага ўзбошимчалик билан бормасликлари ҳақида огоҳлантирган эди. Агентлик Британия аскарларининг Украинада пайдо бўлиши можаронинг жиддий кучайишига ва Россия Федерациясининг кескин жавобига олиб келиши мумкинлигидан хавфсираган.
Тасодифий хабарлар
Маҳкумлар учун янги жазо чораси киритилди
ДХХ Наманганда “жиҳодчилар” гуруҳи фаолиятига чек қўйди
АҚШ Сурияда қўшинларини қайта тўплашга киришган – ОАВ
Наманганлик аёл “хиёнат қиладиган” эрини қўрқитиш учун босқинчи ёллади
Отабек Муродов ҳам қамоққа олинди. У 100 минг доллар пора олгани таъкидланмоқда - ОАВ