Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскдаги трактор заводи (МЗКТ) ишчилари билан мулоқоти чоғида президентлик сайлови бошқа ўтказилмаслигини айтди, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь.
"Босим остида нимадир қилишимни асло кутманг. Бошқа сайлов бўлмайди. Чунки на МЗКТ, на МАЗ, на БЕЛАЗ қолади, ярим йил ичида ҳаммасини йўқ қиламиз",- деди Лукашенко.
Агентликнинг маълумот беришича, Лукашенко ҳозирда мамлакат конституциясига ҳукумат ваколатларини тақсимлаш кўзда тутилган ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
Лукашенко президентлик ваколатларини бўлишишга тайёрлигини айтди.
"Аммо босим остида ва кўча орқали эмас", - деб қўшиб қўйди у.
9 август куни республикада бўлиб ўтган президент сайловларидан кейин аҳоли оммавий норозилик намойишларига чиқа бошлади. Дастлабки кунларда намойишчилар кучишлатар тузилмаларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Намойишчиларга қарши енгил гранаталар, резина ўқлар, сув тўплари ишлатилди ва ўқотар қуроллардан фойдаланилди. Бир неча кун ичида 7000дан ортиқ одам қўлга олинди.
Тасодифий хабарлар
Интернетдаги урушқоқларга сунъий интеллект билан чора кўриляпти
Ўзбекистоннинг уч нафар хонандаси Марказий Осиё гўзаллари рейтингига киритилди
Ўзбекистонда 2022 йилда нечта "Nexia T-250" ишлаб чиқарилди ?
Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари
“Толибон” Ўзбекистон чегарасига қўшин жойлаштираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди