Tashkent City халқаро бизнес марказининг илк объектлари - Конгресс холл ва «Hilton» меҳмонхонаси қуриб битказилди. Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни ушбу иншоотларни келиб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Конгресс холлнинг умумий майдони 43 минг квадрат метр бўлиб, унда йирик халқаро анжуманлар, олий даражадаги музокаралар ўтказиш учун барча шароит яратилган. Биринчи қават марказида 3,5 минг иштирокчига мўлжалланган конференциялар зали бор. Заруратга қараб, у икки ёки тўртга бўлиниши ҳам мумкин.
Халқаро саммитлар вақтида икки томонлама учрашувлар ўтказиш учун хоналар, ресторан, кичик концерт зали, дам олиш жойлари меҳмонларга кенг қулайлик яратади. Иккинчи қаватда қўшимча заллар жойлашган.
Давлатимиз раҳбари Конгресс холлнинг ҳар бир залини кириб кўрди.
Беш юлдузли «Hilton» меҳмонхонаси нафақат ушбу марказ, балки бутун пойтахтимизга кўрк бўлди. 21 қаватли бинода 258 та номер мавжуд. Шулардан 8 таси давлат раҳбарлари учун мўлжалланган. Пардозлаш ва жиҳозлашда иссиқ ранглар кўп қўлланилгани кишига хуш кайфият бағишлайди. Барча замонавий меҳмонхоналарда бўлганидек, отелда бир нечта ресторан, бассейн, спорт зал, спа ва бошқа салонлар бор. Хизматлар тури кўп, сифати юқори даражада.
Шавкат Мирзиёев меҳмонхонада яратилган шароитлар билан танишди, ҳудуд марказидаги хиёбонни кўздан кечирди.










Тасодифий хабарлар
«Амалдор хизмат автомобилини тонировка қилган ҳолда юрган бўлса, халқнинг пулига хиёнат қилаётган бўлади»
“Киракаш” босқинчилар ушланди, шубҳали такси автомашинасига ўтиришдан эҳтиёт бўлинг!
Facebook Россиянинг талабини бажаришдан бош тортди. Россия эса таҳдид қилди
Apple нархи 3 трлн доллардан ошган тарихдаги биринчи компания бўлди
Бухоро ҳокими Карим Камолов дафн этилди. Мирзиёев марҳумнинг қабрини зиёрат қилди (ФОТО)