АҚШда бир неча вақт аввал вафот этган аёлнинг боласи туғилди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Маълум қилинишича, Жоржия штатидан бўлган Адриана Смит ҳомиладорлик пайтида мия ўлими ҳолатига учраган. Шундан сўнг унинг организми ҳаётий фаолиятни таъминловчи тиббий ускуналарга уланган ҳолда сақлаб турилган.
Янги туғилган чақалоқнинг бувиси Эйприл Нюкиркнинг сўзларига кўра, бола эрта туғилган – шифокорлар кесиш йўли билан уни сақлаб қолган. Чақалоқ ҳозирда янги туғилган болалар реанимацияси бўлимида жойлаштирилган бўлиб, унинг оғирлиги тахминан 823 граммни ташкил этади.
“Эҳтимол, ҳаммаси яхши бўлади. У ҳаёти учун курашмоқда”, деган шифокорлар.
Адриана Смит 2025 йилнинг февраль ойида қаттиқ бош оғриғи билан шифокорларга мурожаат қилган. Текширувларда унинг мия қон томирларида тромблар аниқланган ва бу ҳолат мия ўлимига олиб келган. Жоржия штатида абортларни чеклаш ҳақидаги қонунга кўра, шифохона ҳомила туғилиши учун етарли даражада ривожланган бўлгунга қадар аёлнинг танасини қўллаб-қувватлаб туришга мажбур бўлган.
“Биз болани сақлаб қолишни хоҳладик, ахир у бизнинг қизимизнинг бир қисми эди. Аммо бундай қарорни штат эмас, биз – оила қабул қилиши керак эди”, деган марҳуманинг оила аъзолари.
Тасодифий хабарлар
Наҳотки?! Дилбар Икромова қариган чоғида ижарама-ижара, сарсон бўлиб яшадими?
Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида 6 апрелдан мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланиш чекланади
Ўзбекистонда янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилиниши мумкин
Хакерлар Samsungнинг 190 ГБ ҳажмдаги махфий маълумотларини ўғирлади
Google, Telegram, TikTok, Twitter, Zoom огоҳлантирилди!