Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида бўлиб ўтаётган мажлисида Сенат Раиси Танзила Норбоева халқимиз катта ютуқларга эришаётганини, лекин булар осонликча бўлаётгани йўқлигини таъкидлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
– Сиёсий ислоҳотлар ҳам мутлақо янги босқичга чиқди. Иқтисодни эркинлаштириш масалалари, ижтимоий ҳаётдаги катта ишларимиз, халқимиз фаровонлигини ошириш борасида, айниқса, узоқ йиллар, 29 йил давомида айтилмаган гап – мамлакатимизда камбағаллик борлиги ва уни бартараф қилиш бўйича жуда катта ҳаракат эълон қилинди. Бу масалаларни ҳал қилишда маблағимиз ҳам бор, саъй-ҳаракатларимиз ҳам, керакли тузилмалар ҳам бор. Давлатимиз раҳбарининг юксак сиёсий иродаси ҳам бор, – деди Т.Норбоева. – Мана шундай чиройли кетаётганмизда бу йил ҳаммамиз учун оғир, синовли келди. Бутун дунёда кечаётган пандемия мамлакатларнинг иқтисодига катта зарар келтирди. Ҳали ҳеч ким бундан кейинги жараёнлар қандай кечишини айтиб бера олмайди. Охирги асрларда бундай инқироз бўлмаган ва бунинг салбий оқибатларини ҳали сезамиз.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Сирдарёда бўлиб ўтаётган сайёр мажлиси вилоятда илк бор амалга ошириляпти. Ушбу тажрибанинг келгусида кенг қўлланилиши масалаларни жойлардаги депутатлар, фаоллар билан кенгроқ, мазмунлироқ муҳокама қилиш имконини беради.
Тасодифий хабарлар
Осиё мамлакатлари янги штаммнинг навбатдаги "нишон"и бўлмоқда
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Коронавирус ҳаводан юқиши мумкинми: Бу ҳақида нималарни билиш муҳим?
Namangan City`ни кимлар қуриши маълум бўлди
ШҲТ давлатлари ядро қуроли бўйича мажбуриятига содиқлигини тасдиқлади