Москва ва Анқара ўртасида Россиядан чиқиб кетаётган брендларни турк брендларига алмаштириш бўйича музокаралар янги босқичга кирди. Бу ҳақда Hurriyet хабар берди.
Музокараларнинг биринчи қисми апрель ойида, иккинчиси май ойининг ўрталарида Туркия Бирлашган брендлар уюшмасининг (БМД) Россияга ташрифи чоғида бўлиб ўтди.
Россиядан кетадиган брендларни турк брендлари билан алмаштириш бўйича музокараларнинг янги босқичига қадам қўймоқдамиз, — деди Россия савдо марказлари кенгаши (РCТC) президенти Дмитрий Москаленко.
У, шунингдек, жорий йилнинг кузида Россия савдо марказларида 3 млн квадрат метр майдон бўш қолиши ҳақида билдирган.
Ҳали Россияда бўлмаган турк брендлари учун биз энг яхши савдо марказларини, шу жумладан Москвани ҳам эгаллаш имкониятини таклиф қилдик. Биз турк ширкатларининг мамлакатда узоқ муддат қолиши ва фойдали сармоя киритиши учун музокаралар олиб бормоқдамиз, — дея қўшимча қилди Москаленко.
РCТC бошқарувчи директори Олег Воитцеховскийга кўра, Россия Хитой, Ҳиндистон ва Эрон вакиллари билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
Музокараларда АДГ Груп тижорат директори Анна Папаскири ҳам иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, музокаралар якунлари бўйича Россия бозорига чиқадиган брендлар рўйхати тузилади.
Тасодифий хабарлар
ОДАМ САВДОСИ – УМУМЖАХОН МУАММОСИ
Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги муддатидан олдин якунланди (видео)
Қашқадарёда МИБ ходимлари аёвсиз дўппослангани айтилмоқда (видео)
Путин Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади
Қурбон ҳайити куни Тошкент метроси вақтинча бепул бўлади