Бундан уч йил аввал Қирғизистон Республикасининг қалбаки паспорти билан Умра сафарига борган икки Ўзбекистон фуқароси бу сафар ўзбекистонлик Умра зиёратчилари қаторида Саудия Арабистонига борганида, мамлакатдан депорт қилинди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий Умра мавсумида Мадина аэропортида икки нафар ўзбекистонлик зиёратчи Саудия Арабистони Чегара хавфсизлик хизмати томонидан тўхтатиб қолинган ва уларда мамлакатга киришга тақиқ борлиги аниқланган.
Улар 2019 йилда Қирғизистон Республикасининг қалбаки паспорти билан Умра сафарига борган. Саудия Арабистонидан чиқиш вақтида мезбон давлат қонунларини бузгани учун уларга нисбатан мамлакат чегара хавфсизлик хизмати томонидан ушбу давлатга кириш учун 10 йил муддатга тақиқ қўйилган. Шу боис, ушбу фуқаролар Саудия Арабистонига киритилмаган.
Хабарда таъкидланишича, уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Аввалроқ, Мусулмонлар идораси раиси – муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳозирги кунда дунё бўйича Умра зиёратига борувчиларнинг энг кўпини ўзбекистонлик зиёратчилар ташкил этаётганини айтиб, мамлакатда умрачилар сони 10 минг нафарга етганини таъкидлаган ҳамда яна борадиганлар бўлса, шунча ўрин яратилишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, икки йиллик танаффусдан сўнг “Умра – 2022” мавсуми жорий йилнинг 22 январь куни бошланганди.
Тасодифий хабарлар
Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлашга оид 10 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди
Aдлия вазирлиги: “Байрам куни ишлаган ходимларга 2 баробар ойлик тўланади”
Хабиб Нурмагомедов: “Тез кунда Тошкентда катта турнир ўтказамиз!” (Фото)
Давлат рақам белгисини ёпиб ҳаракатланган «Каптива» фош бўлди
O‘zbekistonda ishlab chiqarilishi kutilayotgan «Volkswagen» avtomobil modellari aniqlanmoqda