Tashkent City боғи яна ўз дарвозаларини очмоқда, кечқурунлари мусиқий фаввора ажойиб намойишларини бошлайди, деб хабар бермоқда лойиҳанинг "Инстаграм" саҳифасида.
"20-майдан бошлаб, Tashkent City сайилгоҳи яна меҳмонларни кутиб олишга тайёр. Гулли дарахтлар, ажойиб боғлар ва қизиқарли суҳбатлар учун кенг ўриндиқлар яна барча ташриф буюрувчилар учундир. Куннинг шовқинини унутинг ва декоратив фавворалар олдида, сувнинг майин оҳангида шаҳарнинг яшил тусга кирган марказини кузатиб дам олинг", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, сайилгоҳнинг баъзи бир мажмуалари, жумладан, болалар ўйин майдончалари, планетариум, машҳурлар музейи ва ресторанлар вақтинча ёпиқ ва ўз иш фаолиятини бироздан сўнг давом эттиради. Сайилгоҳнинг иш вақти: 10:00 дан 20:00 гача.
Сайилгоҳга барча ташриф буюрувчилар тиббий ниқоб тақиб юриши ва ўзаро масофани сақлаши лозим. Икки кишидан ортиқ гуруҳларга кириш маън этилади, оилавий ташрифлар бундан мустасно.
Тасодифий хабарлар
Вазирлик Ўзбекистонга Туркманистондан ёпирилиб кираётган чигирткалар ҳақида фикр билдирди
Лицензияси бекор қилинган нодавлат ОТМ талабалари тегишли тартибда бошқа олий таълим ташкилотига кўчирилади
АҚШ Исроилдан янги йил олдидан Ғазодаги урушни якунлашни талаб қилди
"Биз ҳам янгисидан минайлик!" UzAuto Motors ва KIA Motors томонидан автокредитлар.
Россияда ўзбекистонлик эркак кекса аёлни пичоқлаб ўлдирди