КХДРнинг “Нэкохян” аёллар футбол клуби Осиё футбол конфедерациясининг аёллар Чемпионлар лигаси ярим финалида иштирок этиш учун бу ой Жанубий Кореяга ташриф буюради. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Бу Шимолий Корея спорт жамоасининг сўнгги 8 йил ичидаги илк ташрифи, аёллар футболи бўйича эса 12 йил ичидаги биринчи сафар ҳисобланади.
Ярим финал учрашуви 20 май куни Сувон шаҳридаги Suwon Sports Complex стадионида бўлиб ўтади. Унда “Нэкохян” клуби мезбон Suwon FC Women жамоасига қарши майдонга тушади. Агар Шимолий Корея жамоаси ғалаба қозонса, 23 май куни шу стадионда ўтадиган финалга йўл олади.
Маълумотларга кўра, “Нэкохян” жамоаси Пхенянда жойлашган бўлиб, 27 нафар футболчи ва 12 нафар мураббийлар штабидан иборат. Клуб КХДР олий лигасининг 2021–2022 йилги мавсумида чемпион бўлган.
Сўнгги марта КХДР спорт жамоаси Жанубий Кореяга 2018 йилда стол тенниси бўйича халқаро турнир финали доирасида борган эди. Аёллар футбол жамоасининг охирги ташрифи эса 2014 йилда Инхонда ўтган Осиё ўйинлари вақтида қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда радар ўрнатиш учун 16 та жой аукционга қўйилди
Кўнглингдагини сезадиган робот!
Ҳаж ва Умрага рухсат берилиши кутиляпти
Ёш болани қоровулга ташлаб кетган ЙПХ ходими лавозимидан озод этилди
Ухань шифохонаси COVID-19га чалинган сўнгги беморга жавоб берди (видео)