Сайёр қабулда фуқаролар мурожаатлари ҳал этилиб жазодан шартли озод қилинди

Президентимизнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони давлат ҳамда жамият ҳаётининг барча жабҳасида инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш ишларини янада кенг қамров ва жадал суръатда олиб боришда дастуриламал бўлмоқда. Фармонни ижросини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган режага кўра,  Наманган вилоят судлари раислари ва судьялари томонидан навбатдаги сайёр қабул Поп туманида ташкил этилди.

Наманган вилоят суди раиси А.Эранов, вилоят маъмурий суди раиси З.Қурбанова, жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг судьяси Б.Обидов, Иқтисодий ишлар бўйича Чуст туманлараро судининг раиси А.Шокиров ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси К.Хомидов туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ва юридик шахсларниқабцл қилишди. Шикоят ҳамда аризалар ёзилишига туртки берган сабаблар таҳлил этилиб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабул давомида ҳоким қарори юзасидан, кредит, бола нафақасини олиш, қарилик нафақасини олиш, уй-жой, ишга жойлаштириш, ўғлига берилган жазо тайинлаш, оиласини тиклаш ва никоҳни расмийлаштириш, алимент ундириш, турмуш ўртоғи ишга тиклаш ва бошқа масалалар юзасидан 20 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлар тингланиб ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса 4 нафар фуқаронинг мурожаати ўрнида ҳал этилди.

Наманган вилоя суди жамоатчилик
ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Теглар:
×