Ўзбекистонлик ҳакамлар Япониянинг “Мачида” клуби ва амалдаги чемпион “Ал-Аҳли” жамоаси ўртасидаги Элит Чемпионлар Лигаси финалини бошқаради. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.
Жорий йилнинг 25 апрель куни Элит Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда амалдаги чемпион – Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби ҳамда Япониянинг “Мачида” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Мазкур беллашувни ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Хусусан, учрашувда Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида, Андрей Сапенко ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди. Шунингдек, Фирдавс Норсафаров AVAR ҳаками сифатида фаолият олиб боради.
Тасодифий хабарлар
Инсоният илк маротаба Қуёшни «ушлаб кўрди»
Қатар: ҲАМАС икки кунлик сулҳда яна 20 нафар гаровга олинганни озод қилади
Наманганда $58 200 га ер сотаётган шахс ушланди
Ўзбекистонда ОТМлар учун қабул тугади
BBC ўз ходимларига "ТикТок" иловасини ўчириб ташлашни маслаҳат берди