Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда Чимкент полиция департаменти маълум қилди.
“Мигрант” ва “Қидирув” тезкор-профилактика тадбирлари давомида шаҳар ИИБ Экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этишда гумон қилинган шахс қўлга олинган.
Маълум қилинишича, бузғунчи диний оқим тарафдори бўлган 30 ёшли фуқаро аввалроқ Ўзбекистон ИИБ томонидан халқаро қидирувга берилган. Қўлга олинган шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб, маҳаллий аҳолидан бирининг уйида якка тартибда ишлаб юрган.
Ҳозирда полиция эркакнинг ҳужжатларини тиклаш устида ишламоқда, шундан сўнг уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилади.
Тасодифий хабарлар
Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар иш услубини мутлақо ўзгартиради
Наманган вилояти ҳокими: “Бу йил ортиқча бир сўм топсак ҳам йўлга сарфлаймиз”
ЙПХ ходими қандай вазиятда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишга ҳақли?
Ўзбекистонга яна иссиқ кунлар келиши кутилмоқда
«Ёшларимизнинг ҳулқ-атвори, юриш-туриши, тарбияси мени безовда қилмоқда» – Президент