АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова карантин ҳали тугамагани ҳақида маълум қилди.
“15 августдан бошлаб мамлакатда карантин чекловлари енгиллаштирилди. Бу иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда барқарор фаолиятни таъминлаш, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини енгиллатиш учун зарур эди.
Карантин чекловларини енгиллатиш у бекор қилинганини англатмайди.
Коронавирус инфекцияси эпидемиясининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни индивидуал ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишда давом этишга чақиради. Жумладан:
Жамоат жойларида албатта ниқоб тақиш;
Ижтимоий масофа сақлаш;
Мунтазам қўлларни ювиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш.
Шу кунларда Республика махсус комиссияси юқорида таъкидланган қоидаларга риоя қилмаслик касаллик сонининг такрор ошишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу эса ўз навбатида қатъий карантин чекловларини қайта жорий этишга сабаб бўлиши мумкин”, – дейди Барно Абдусаматова.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 7 яшар қариндошини зўрлаган педофилга ҳукм ўқилди
Юлдуз Усмонова Диний идорага мурожаат қилмоқчи: "Тушунтириб беришингизни талаб қиламан" (ВИДЕО)
200 млн йиллик жағ: олимлар янги птерозавр турини кашф этди
Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари бўлди
Shuhrat G‘aniyevga ogohlantirish va sinov muddati berildi