Бугун, 20 июль куни Испания терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалабасини нишонлаш вақтида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида 13 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимиятига таяниб, “Europa Press” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Испаниянинг Сьюдад-Родриго шаҳри марказидаги майдонда содир бўлган. Ўсмир Испания ғалабасини нишонлаётган бошқа ёшлар билан бирга фаввора устига чиққан. Шу пайт иншоотнинг бир қисми қулаб тушиб, тош бўлакларидан бири унинг устига тушган.
Воқеа жойига зудлик билан полиция ва қутқарувчилар етиб борган. Улар биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга уринган, бироқ ўсмир олган оғир жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида яна уч киши оғир тан жароҳати олган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда давлат хизматлари маркази ходими 1000 доллар олганда ушланди - манба
OpenAI янги AI модели GPT-5’ни тақдим этди
АҚШдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда
Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатидан Ўзбекистон жамоаси четлатилди
Президент 182 нафар маҳкумни афв этди