Ҳаж зиёратига юбориш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс Чуст туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида ислом динининг асосий фарзларидан бирини адо этиш учун ноқонуний йўллар билан Саудия Арабистонига юбориш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Махсус ходимлар ҳамкорлигида Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Абдулазиз Мансур Янги йилни кутиш ва нишонлаш ҳақидаги гапларни рад этди
Ун нархининг ошишига Ўзбекистон сабабчи – қирғизистонлик депутат
Кадастр ходими ва солиқчи пора билан қўлга тушди
Афсус! Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 100 нафардан ошди
Наманганда Фуқарога телефондан туриб қўпол муомалада бўлган ҳокимлик ходими интизомий жазога тортилди