Наманган вилояти Мингбулоқ туманида аҳолидан тоза ичимлик суви учун йиғилган пулларни собиқ мансабдорлар талон-торож қилгани фош этилди. Бу ҳақда Sputnik нашрига Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда тумандаги “Тоза ичимлик сув” УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилгани аниқланган. Улар пулларни тегишли банк кассасига топширмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Суд «UzAuto Motors» ишини қайта кўриб чиқади
Косонсойда ўқитувчилар бетон қуйишда ишлатилгани тасдиқланди. Туман ҳокими бу ҳолат ОАВда чиқишини «пашшадан фил ясаш» деб атаганди
Расман! 1 октябрдан "доверенность" бекор қилинади, лекин...
Ўзбекистон Озарбайжоннинг ишғолдан озод қилинган ҳудудларида мактаб қуради
“Темир дафтар”га киритилган 48 мингга яқин фуқаро ишга жойлаштирилди