Тошкент шаҳридаги метрода қизнинг белидан пастини ушлаб, шилқимлик қилган эркак қамалди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июль куни М.Т исмли шахс метронинг “Амир Темур” бекати электропоезди ичида З.С.ни белидан паст қисмини ушлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилганликда айбланган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар М.Т. ўз айбига иқрорлигини, жабрланувчи З.С.нинг белидан паст қисмига қўли кетиб қолганлигини, бироқ бу каби ҳаракатни қасддан қилмаганини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
М.Т Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Қодиров ва Делимхонов тирик (видео)
Юртимизда яна бир тақиқ жорий этилиши кутилмоқда
Сайловнинг дастлабки бир соатида қанча овоз берилгани маълум бўлди
Йигит сирини яшириш учун бутун оиласини ваҳшийларча ўлдирди
Ислом Каримов хотирасига Қуръон тиловат қилинди (фото)