Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Қизилқум” футболчилари йиғин доирасида учинчи назорат учрашувини кеча “Бухоро”га қарши ўтказишди.
“Қизилқум” футболчилари аввалги икки учрашувни “Сурхон” (1:1) ва “Сўғдиёна” (0:0)га қарши ўтказишганди. Йиғин доирасида учинчи назорат учрашувида улар бухороликларни таслим этишди -3:1.
Навоийликлар ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал этишди. "Қизилқум" таркибида кўрикдан ўтаётган россиялик легионер Руслан Маргиев икки бор рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, яна бир гол бошқа бир легионер астралиялик Стивен Лустица ҳисобига ёзилди.
Мазкур учрашувни "Қизилқум" қуйидаги таркибда ўтказди: Евгений Черемисин, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Лаша Тотадзе, Салим Мустафоев, Саиджамол Давлатжонов, Стивен Лустица, Руслан Маргиев, Алишер Саноев, Достон Ибрагимов, Мате Ватцадзе.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Артём Макосин, Воҳид Шодиев, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Сардор Жаҳонов, Нодирхон Камолов, Суҳроб Ярашев.
Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, яна икки нафар футболчи Мақсуд Каримов ва Мурод Бобожонов жамоа машғулотларида иштирок этишмаяпти. Шунингдек, Тошкент йиғинида жамоа таркибига келиб қўшилган Жалил Кимсанов ҳам айни пайтда жамоа билан бирга эмас.
Навоийлик футбол ишиқибозларига яхши таниш бўлган ҳужумчи Воҳид Шодиев, ярим ҳимоячи Нодирхон Камолов, асли навоийлик бўлган ярим ҳимоячи, биринчи даврада “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Достон Ибрагимов айни пайтда жамоа кўригида бўлиб туришибди.
“Бухоро”га қарши учрашувдан кейин футболчилар қисқа муддатли таътилга чиқишди. Иккинчи давранинг илк учрашувини “Қизилқум” 26 июль куни сафарда “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади.
Тасодифий хабарлар
“Ярамас жазосиз қолмайди!”: Отабек Умаров аёлларни ҳақоратлаган фермер ишини назоратга олди
Наманганда 544 млн сўмлик кредит пуллар талон-торож қилинганлиги аниқланди
13-ўлим! Коронавирусга чалинган самарқандлик эркак вафот этди
Гавҳар Шарипованинг ўлими бўйича қўшимча маълумот берилди: «Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинасидан ўзини ташлаган»
2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Наманганда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна ошди