16 май куни Нью-Йоркнинг Бруклин туманида жойлашган «Наврўз» озиқ-овқатлар дўконида икки эркак орасидаги жанжал оқибатида бир киши пичоқланган . Маҳаллий полиция маълумотига кўра, урилган пичоқ жабрланувчининг кўкрагига теккан.
У зудлик билан Маймонидис касалхонасига олиб кетилган ва кўп ўтмай оламдан ўтган. Можаро соат 14:00 атрофида рўй берган.
Маскан билан таниш ўзбекистонликларнинг айтишича, воқеадаги шахслар супермаркет ишчилари бўлган. Бири иккинчисини пичоқлаган, дейди жамоа вакиллари. Жабрланувчи супермаркетнинг гўшт сотадиган қисмида ишлаган.
Полициянинг тасдиқлашича, ҳужум қилганликда гумонланган 30 ёшли шахс воқеа жойида қўлга олинган. Ҳозирда тергов ишлари кетмоқда.
Хабарларга кўра, жанжаллашган шахсларнинг бири ўзбекистонлик, иккинчиси тожикистонлик ўзбек.
Тасодифий хабарлар
Энди жабрланувчи билан келишган ҳуқуқбузарлар жазоланмайди
Эммануэль Дюпюи Мирзиёевнинг афғон муаммосини ҳал қилишдаги янги таклифларини қўллаб-қувватлади
"Қора бозор"нинг куни битганга ўхшайди
Турк компаниялари Россияни тарк этган корхоналар ўрнини эгаллаши мумкин
Ўзларини ИИБ ходимлари деб таништирган жиноятчилар қўлга олинди