Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор америкалик боксчи Флойд Мейвезерга қарши эҳтимолий реванш жангида рақибини мағлуб этишига ишончи комил эканини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг августида Мейвезер бокс қоидалари бўйича ўтган жангда Макгрегорни мағлуб этганди. Аввалроқ афсонавий боксчи Майк Тайсон ирландиялик спортчининг ўша жангдаги ҳаракатларини мақтаганди.
«Раҳмат, Майк. Шунчаки билиб қўй, Флойднинг услубини билган ва мактабдаги бокс бўйича мураббийим билан машғулотлардан келиб чиққан ҳолда, бу бошқотирманинг жавобини топдим. Мен бўлиб ўтиши муқаррар бўлган реванш жангида Флойдни калтаклайман! Ҳаётимни ўртага қўйиб қасам ичаман», — дея ёзади Макгрегор.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ўзининг сўнгги жангини 2020 йилнинг январь ойидаги UFC 246 мусобақасида Дональд Серронени 40 сония ичида нокаутга учратганди.
Тасодифий хабарлар
Чегарада қирғизлар ва тожиклар ўртасида отишма бўлди
Коронавирус бўйича тўловлардан шикоят қилмоқчимисиз - манзиллар рўйхати
Исроил Эронга ҳужум чоғида 200 та самолётдан биронтасини ҳам йўқотмади
ДХХ Андижонда 12 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзосини ушлади
Наманганда 11 августдан бошлаб карантин чекловлари юмшатилади