Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Гонконгдаги тураржой мажмуасида содир бўлган ёнғин юзасидан ҳамдардлик билдирди, шунингдек, ҳодиса оқибатида ўзбекистонликлар жабрланмагани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов маълум қилди.
“Гонконгдаги тураржой мажмуасида юз берган фожиали ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва чуқур таъзиямизни билдирамиз. Жароҳат олганларга эса тез фурсатларда шифо тилаймиз”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасалари воқеа юзасидан маҳаллий ҳокимият вакиллари билан дарҳол алоқа ўрнатган. Ҳозирги вақтга қадар ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Мазкур масала доимий равишда ТИВ назоратида. Зарурат юзага келганда ёрдамга муҳтож фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.
Гонконг тарихидаги энг ҳалокатли ёнғин. Фожиа ҳақида нималар маълум? (фоторепортаж)
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси:
- Телефон: +86 185 1441 7274;
- Телефон: +86 (10) 65326305;
- Факс: +86 (10) 6532 6304;
- E-mail: ch.uzembassy@mfa.uz.
Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консуллиги:
- Телефон: +86 132 4800 8171.
Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консуллиги:
- Телефон: +86 132 4970 0996.

Тасодифий хабарлар
Ниҳоят, коронавируснинг «нозик жойи» аниқланди
Дунёга энг катта хавф солаётган мамлакат номи айтилди!
Навальний ўзига Қуръон китоби берилмагани сабабли судга мурожаат қилди
Ҳусанов майдондаги энг яхши футболчи эди – Гвардиола
ИШИД террорчиси Ўзбекистонга олиб келинди