Наманганда коронавирус инфекциясини юқтириб олган юртдошларимиз бирин-кетин шифохоналарни тарк этишмоқда.
Кунинг биринчи ярмида 34 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида соғайганлиги ҳақида хабар қилинган эди. Ҳозиргина вилоят реабилитация марказидан ҳам хушхабар олинди. Муассасада даволанаётган беморларнинг 28 нафари куннинг иккинчи ярмида оиласи бағрига қайтарилди. Уларнинг 23 нафари эркак,5 нафари аёлдир.
Бутунлай соғайганларнинг 15 нафари Наманган шаҳридан, 4 нафари Поп туманидан, 3 нафари Тўрақўрғон, 2 нафари Уйчи, 2 нафари Наманган, бир нафари Янгиқўрғон ва яна бир нафари Чортоқ туманларидан олиб келинган эди.
Шундай қилиб бугун вилоятда бир куннинг ўзида 62 нафар бемор бутунлай соғайди. Наманганда жами тузаганлар сони эса 447 нафарга етди.
Тасодифий хабарлар
НАМАНГАНДА ХАЛҚАРО «ГУЛ БАЙРАМИ» ҚАЧОН ЎТКАЗИЛАДИ?!
Россиянинг дон ва шакар экспортига тақиқи Ўзбекистонга таъсир қиладими? Вазирлик жавоб берди
Андижонда эр аёлини йўл ўртасида ваҳшийларча ўлдириб кетди
Бельгия “Толибон” вакилларига виза берди
Учар йигитларнинг ови бароридан келмади. Улардан жабр кўрган бўлсангиз, хабар беринг