Жорий йилнинг 14 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида мактаб ўқувчилари ўртасида юзага келган жанжал оқибатида 11-синф ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Жанжал туман ҳудудидаги 1-мактабнинг 3 нафар ва 12-мактабнинг 2 нафар ўқувчиси ўртасида рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқ – Instagram’даги изоҳлар бўлимида чиққан тортишув ва ҳақоратлар жанжалга сабаб бўлган.
Шифокорларнинг айтишича, воқеа жойига етиб борилганида ўқувчининг биологик ўлими аниқланган.
“Кўз қорачиғининг максимал кенгайиши, йирик артериялар ва веналарда пульснинг йўқлиги, бўйинда шикастланиш излари, оғиз ва бурун атрофида қон белгилари кузатилди”, дейди шифокор.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан танага оғир шикаст етказиш оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Воқеага алоқадор вояга етмаган гумонланувчилар ушланган ва уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ухлаб қолган Nexia ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди
Фарғона ва Андижонда ташкилот ерини пулламоқчи бўлган мансабдорлар ушланди
Йил бошидан Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилган?
Наманганда юк машинасига “Кобальт”га тегишли давлат рақами тақилганлиги фош этилди
“Янги Ўзбекистон” боғи атрофидаги айрим йўллар автотранспортлар учун вақтинча ёпилди