Бугун, 5 июль куни Қирғизистонда амалдаги ҳокимиятни эгаллаб олишга уринган гуруҳ режаси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Келтирилишича, ушбу уюшган гуруҳ фуқаролар ўлимига сабаб бўлувчи оммавий тартибсизликлар уюштириш орқали мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришни мақсад қилган.
“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва конституциявий тузум асосларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олиш ва давлат ҳокимиятини қўлга киритишни режалаштирган бузғунчи гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Уларнинг нияти оммавий тартибсизликлар уюштириш орқали мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш бўлган”, дейилади хабарда.
Қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган терговда беш нафар шахс ушланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирча уларнинг исм ва фамилиялари тергов сири сабабли эълон қилинмаган.
“Ушбу гуруҳ жиноятчилар мафкурасини қўллаб-қувватловчи, шунингдек, ақидапараст диний мафкурани тарғиб қилувчи шахслардан тузилгани аниқланди”, дейилган матбуот маркази хабарида.
Тинтув чоғида гумонланувчилардан қўлбола портловчи қурилмалар учун бутловчи қисмлар, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, зирҳлар, ҳуқуқ-тартибот органларининг кийим-кечаклари, учувчисиз учиш аппаратлари, экстремистик мазмундаги адабиётлар ва бошқа тақиқланган буюмлар топилиб, олиб қўйилган.
Тасодифий хабарлар
Нурсултон Рўзибоев охирги жангидан қанча даромад қилгани маълум бўлди
O‘zbekistonda hokimlarga tadbirkorlarni homiylik va xayriya, obodonlashtirish va dala ishlariga jalb etish taqiqlandi
Рамазон ойи учун президент бозорларда озиқ-овқат ярмаркасини бошлашни буюрди
Россия BRICS саммитида Путинни Лавров билан алмаштиришдан бош тортди
"Ўзбекистонда 19 ёшли қиз коронавирус сабаб ўзини ўлдирди" деган ёлғон хабар тарқатилди