Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Боткен вилоятининг «Чечме-Автодорожный» назорат ўтказув пунктида учрашув ўтказди.
Учрашув давомида бир кун олдин икки давлат чегара ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси ўртасида юз берган тўқнашув муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар чегарада юз берган кўнгилсиз воқеа учун афсусда эканини билдирган. Унинг авж олиб кетмаслиги, кескинликни юмшатиш ва кейинчалик бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун чора-тадбирлар кўришга келишиб олишди.
Кубатбек Боронов ва Абдулла Арипов икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалаларда фикр алмашди.
Томонлар ҳодиса бўйича биргаликда тергов ҳаракатлари олиб боришга келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Сўх тумани чегарасида яшовчи аҳоли ўртасида можаро келиб чиққан эди.
Шунингдек, кейинроқ ҳукумат раҳбарлари ўзаро учрашув ўтказиши ҳам белгиланганди.
Тасодифий хабарлар
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда -15 даражада совуқ бўлиши кутилмоқда
Путин нимани кутмоқда?
Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўйини бекор қилинди
Тошкентда қўлбола ўт ўчириш мосламасини портлатганларга жиноят иши қўзғатилди (видео)
Andijonda shifokorning qo‘lini bog‘lab, uni yoqib yubormoqchi bo‘lgan shaxsga jinoiy ish ochildi