Ўзбекистонда илк бора очиқ стадионларда ўтказилиши белгиланган тест синовларига старт берилди. Кеча, 20 август куни Олмалиқдаги абитуриентлар дастлабки имтиҳонни топширишди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия Федерациясининг Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ филиалига ҳужжат топширган абитуриентлар учун илк имтиҳон бўлиб ўтди. 1309 нафар ҳужжат топширган абитуриентлардан 1146 нафари математика фанидан биринчи синовдан ўтишган.

Очиқ ҳавода ўтказилган имтиҳонни шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида, 4 та секторга бўлинган гуруҳларга 130 дан ортиқ кузатувчилар бириктирилган.

Таъкидланишича, имтиҳонлар карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этилди. Стадионга кириш йўлаклари дезинфекция тунеллари, зарур жиҳозлар, видеокузатув ускуналари ва ёритиш мосламалари билан таъминланган.

Тасодифий хабарлар
Оҳангаронда ЙТҲ натижасида келиб чиққан йирик ёнғин тафсилоти маълум бўлди
ҲАМАС ядро қуроллари жойлашган Исроил базасига зарба берган – NYT
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 398 млн сўмга Trailblazer сотиб олгани маълум бўлди
Дарвозалар очилсин, эҳтиром кўрсатилсин! ОДКБ келмоқда
Қўқонда департамент ходими юзига баллонча билан газ сепган долларфуруш ушланди