Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Фаррух Шарипов 6 сентябрь ҳолатига кўра аҳволи оғир беморлар ҳақида маълумот берди.
Ўта оғир ва оғир ҳолатдаги 564 нафар бемордан 110 нафари сунъий нафас олиш аппаратида, 222 нафари ноинвазив сунъий нафас аппаратида SIPАП режимида ҳамда 175 нафари махсус мослама ёрдамида бурун орқали кислород олмоқда.
Ўта оғир ва оғир аҳволдаги 564 нафар беморнинг 353 нафари Зангиота комплексига, 56 нафари Тошкент шаҳрига, 38 нафари Самарқанд вилоятига, 31 нафари Сирдарё вилоятларига, 21 нафари Қашқадарё, 17 нафари Сурхондарё, 6 нафардан Бухоро ва Жиззах, 3 нафардан Наманган ва Хоразм ҳамда 1 нафари Қорақалпоғистонга тўғри келади.
Фаррух Шарипов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
ССВ бош бошқарма бошлиғи 564 нафар бемордан фақат 535 нафари ҳақида маълумот берган. Қолган 29 бемор қайси ҳудуддан эканлигига аниқлик киритмаган. Андижон, Навоий ва Фарғона вилоятлари бўйича ҳам маълумот берилмаган.
Сирдарё вилоятида охирги марта 30 август куни янги беморлар аниқланганди. Ўша куни вилоятда даволанаётган беморлар сони 48 нафарни ташкил этаётганди. 3 сентябрга келиб Сирдарёда коронавирусдан даволанаётган беморлар 31 нафарга тушганди. Ўшандан буён янги беморлар ҳам рўйхатга олингани ҳам йўқ, тузалгани ҳам йўқ. Энди маълум бўляптики, даволанишдаги 31 кишининг бари оғир аҳволда.
Маълумот учун, ҳозирда Сирдарёда 761 кишида коронавирус аниқланган, улардан 728 нафари соғайган, 2 киши эса вафот этган.
Сурхондарё вилоятида ҳам аҳволи оғир беморлар кўплиги маълум бўлди. Даволанишдаги 21 кишидан 17 нафарининг аҳволи оғир. Жиззах вилоятида даволанаётган беморларнинг 11 нафаридан 6 нафари оғир аҳволда бўлиб турибди.
Тасодифий хабарлар
Меҳнат инспекцияси бошлиғи аёл кишини ҳақорат қилди
O‘zbekiston birjasida dollarning kursi ketma-ket uch kun davomida pasaymoqda
Наманганда жиноятчи овсинлар қўлга олинди
Ўзбекистонда масжид ва мактаб ёнида алкоголь ва тамаки сотиш тақиқланди
Россияда миграция соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучаймоқда