Марғилон ва Қўқон шаҳарларида мушук гўшти ва ундан тайёрланган таомларни сотган уддабурон тадбиркорлар қўлга олингани тўғрисидаги хабарлар рад этилди.
15 февраль куни ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Марғилон ва Қўқон шаҳарларида мушук гўшти ва ундан тайёрланган таомларни сотган уддабурон тадбиркорлар қўлга тушгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Хабарда, шунингдек, рейд давомида тадбиркор ва унинг шериклари ҳибсга олинганлиги ҳам айтилган.
Фарғона вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар асоссиз ва нотўғри эканлигини маълум қилган.
Бошқарма маълумотида таъкидланишича, амалдаги ветеринария-санитария қоидаларига асосан мушук истеъмол учун сўйиладиган ҳайвонлар рўйхатига кирмайди. Ҳозирги кунда вилоятдаги 25 та деҳқон бозорида ветсанэкспертиза лабораториялари ишлаб турибди. Лабораториялар иш фаолиятида мушук гўштини сотиш ҳолатлари кузатилмаган. Ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги вилоят марказига мушук гўшти лаборатория таҳлиллари учун олиб келинмаган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг қайд этишича, ички ишлар идоралари иш юритувида одамларга мушук гўшти ёки ундан тайёрланган таомларни сотишга оид ҳужжатлар мавжуд эмас.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси эса Фарғонада мушук гўштини сотган шахсларни қўлга олиш бўйича ҳеч қандай рейд ўтказилмаганини ва бу каби ҳолат бўйича ҳеч қандай иш кўриб чиқилмаганини маълум қилган.
Тасодифий хабарлар
Чироқчида қишлоқ оралаб юрган ёввойи айиқ қаерда?
Россиядаги ҳибсхонада ўзбекистолик эркак осилган ҳолда топилди
Наманган вилоят судида халқ маслаҳатчилари билан семинар машғулоти бўлиб ўтди
Коронавирус: назорат кучайтирилмоқда
Хоразмда ИИБ ходимлари фуқарони урганми? Вазият ўрганилмоқда