2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишлари учун 13 ёшли абитуриент ҳам рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда бугун, 22 июль куни ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.
Бу йил Ўзбекистон бўйича 91 та олий таълим муассасаcида ўқиш учун 1 миллион 484 минг 85 абитуриент ҳужжат топширган (2019 йилда 1 миллион 66 минг 926). Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 417 минг 159 нафарга ёки 39,1 фоизга кўп.
Шундан, 2019/2020 ўқув йили битирувчилари 536 минг 144 нафарни ташкил этди. Танлов кўрсаткичи ўртача бир ўринга 10,57 абитуриент иштирокига тўғри келади. Энг ёш абитуриент 13 ёш, энг ёши катта талабгор эса 95 ёшда.
Тасодифий хабарлар
“Bloomberg” Россия Украина чегараси яқинида қўшинларини тўплашда давом этмоқда
Суд томонидан терговчилар учун семинар ўтказилди
Миср пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, 1/8 финалга чиқди
Карантин! Қоидани бузган фуқаро отиб ўлдирилди
Самарқандда танишининг бошига болта билан урган шахс қамоққа олинди