Куни кеча “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Умра тадбири билан боғлиқ ташкилий жараёнлар Жамоатчилик кенгаши қарорига асосан юқори даражада амалга оширилаётгани, Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган хизмат сифати ҳамда бу борадаги фаолиятни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Кенгаш йиғилишида “Умра-2022” Рамазон мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам фикр алмашилди.
Жумладан, ҳозирги кунда муборак Рамазон ойида умра зиёратини юқори савияда ташкил этиш бўйича ҳамкор ширкат масъуллари билан ўзаро мулоқот олиб борилгани, хусусан, Рамазон ва Шаввол ойлари учун янги шартнома лойиҳалари ишлаб чиқилгани, бунда зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини юқори савияда ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди.
Ўз навбатида, ҳамкор ширкат томонидан Саудияда карантин талаблари юмшатилгани сабабли дунё мамлакатларидан умра зиёратига келувчилар сонининг кескин ошиб кетиши, бу эса меҳмонхона ижараси нархининг сезиларли кўтарилишига сабаб бўлиши, транспорт, озиқ-овқат, виза тўловларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир зиёратчи учун белгиланган тўлов суммасига қўшимча тўлов қилиниши маълум қилингани айтилди.
Мулоқотда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси масъуллари сўзга чиқиб, йиғилишда билдирилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Умра мавсуми намунали, тартибли ва юқори савияда ташкил этилаётгани, барча ташкилий ишлар инсон манфаати учун қилинаётганини таъкидладилар.
Йиғилишда билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Тасодифий хабарлар
Сунъий интеллект бўйича махсус режим ташкил этилади — Ҳукумат қарори
Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди
Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлашга оид 10 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди
Аи-95 маркали бензин арзонлашади
Давлатобод туманида ҳарбий хизматчилар учун янги уй-жойлар фойдаланишга топширилди