Бугун кундузи Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, жанубда 8 даража илиққача бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ҳарорат 21-22 декабрда кечалари 5-10 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 дарада илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтимизда бугун вақти-вақти билан бироз қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат 0-2 даража илиқ бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 5-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-3 даража илиқ бўлади.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойга газ транзитини оширишни режалаштирмоқда
Ўзбекистонга борганда рус тилисиз мулоқот қилиб бўлмайди – Садир Жапаров
Фожиа! Таниқли ўзбек актрисаси аварияда ҳалок бўлди
Венгрия тарихида илк марта аёл Президент бўлди
Айрим ҳудудларда чангли бўрон кузатилади