Youtube ва Google’дан бошқа сервислар ишлашдан тўхтайди

Youtube ва Google’дан бошқа сервислар ишлашдан тўхтайди

Тез орада кўплаб эски смартфонларда Google’нинг машҳур сервислари ишлашдан тўхтайди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: The Sun

Маълумотларга кўра, 27 сентябрдан бошлаб Google фойдаланувчиларнинг Android 2.3 қурилмаларидаги аккаунтларига киришини блоклашни бошлайди. Ушбу операцион тизим биринчи бор 2010 йилнинг декабрида тақдим этилган.

Натижада кўплаб қурилмаларда Google Maps, YouTube, Gmail ва компаниянинг бошқа дастурлари очилишдан тўхтайди. Бундан операцион тизимни янгилаш ёки янги телефон харид қилиш орқали қутулиб қолиш мумкин.

Қуйида Google’нинг огоҳлантиришига эътиборли бўлиш тавсия этиладиган моделлар рўйхати келтирилган:

  • Sony Xperia Advance;
  • Lenovo K800;
  • Sony Xperia Go;
  • Vodafone Smart II;
  • Samsung Galaxy S2;
  • Sony Xperia P;
  • LG Spectrum;
  • Sony Xperia S;
  • LG Prada 3.0;
  • HTC Velocity, HTC Evo 4G;
  • Motorola Fire;
  • Motorola XT532.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда барча фойдаланиши мумкин бўлган операцион тизимнинг сўнгги версияси Android 11 ҳисобланади. Яқин ойларда Android 12 тақдим этилиши керак, ҳозирча у бета-тест жараёнларидан ўтмоқда.

Смартфонга қандай операцион тизим ўрнатилганини созламалар орқали билиш мумкин: «Тизим» > «Қўшимча» > «Тизимни янгилаш».

×