Наманган вилояти Учқўрғон туманида 13 июль куни 27 ёшли йигит маст ҳолатда 50 ёшли эркак билан жанжаллашиб, унга оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 13 июль куни соат 01:00 да Учқўрғон тумани «Оқтовлик» МФЙда жойлашган 27 ёшли Д.А. спиртли ичимликдан маст ҳолатда Жанг ариғида чўмилган. Шу вақтда ариқ олдида жойлашган хонадонда яшовчи 50 ёшли К.К. ариқ бўйига келиб, Д.А.га ярим кечада маст ҳолатда унинг уйи олдида чўмилмаслигини айтиб, ҳақорат қилган. Шу сабабли Д.А. К.К.нинг юз ва бош қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.Натижада К.К. туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, К.К. бош мия ёпиқ шикасти, бош мия оғир даражали лат ейиши ва қон қуйилиши, бош мия ўнг ярим шари ўткир гигромаси каби тан жароҳатлари олган ва улар оғир тан жароҳатларига кириши кўрсатиб ўтилган.Ҳолат юзасидан Д.А.га нисбатан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Эслатиб ўтамиз, айни пайтда бутун ҳудудлари «қизил» бўлган Ўзбекистонда соат 23:00 дан 07:00 гача кўчада юриш тақиқланган.
Тасодифий хабарлар
«Counter Strike» бўйича 1 млн. долларлик турнир финалида қатнашган ўзбек. Ким у?
Сабзи қимматлашган йилда Ўзбекистон экспортни кўпайтирди
Расман: Рамазон ойида Ҳаж сафари учун рухсат берилди, фақат...
“Техпаспорт” беришдаги узилишлар сабаби айтилди
Депутат Дониёр Ғаниев табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда “свет” учун белгиланган ижтимоий нормани оширишни сўради