Наманган вилояти суди биносида 2021 йил 22 январь куни Президентимизнинг тегишли Фармойишига кўра Наманган вилоят судининг раиси лавозимига тайинланган Эранов Абдурасул Ғаппоровични жамоатчиликка таништириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И.Муслимов, вилоят ҳокими в.б. Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идора раҳбарлари иштирок этдилар.
И.Муслимов ўз сўзида Давлатимиз Раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбарилар тўғрисида” ги Фармони билан жорий йил бошидан суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим
ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланганлигини таъкидлаб, шунга кўра вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашуви сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция ташкил қилнганлигини маълум қилди.
Жумладан, 2021 йилдан жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлар негизида ташкил этилган Наманган вилоят судига соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассис раис этиб тайинланди.
Ишонамизки, А.Эранов бор билими ва маҳоратини ишга солиб, одил судловни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган энг ишончли ва чинакам мустақил органга айлантиришга эришишда наманганликларининг энг яқин кўмакчиси бўлади.
Тасодифий хабарлар
Россиянинг Волгоград областидаги колонияда маҳбуслар нозирларни гаровга олди
Бош прокурор мамлакатимиз аҳолисига мурожаат билан чиқди
Президент Администрацияси 12 йиллик пахта бойкоти олинганига муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқда депутат Феруза Жўрабековнани обрўсизлантиришга қаратилган видео тарқатиляпти
Фарғона вилоятида бомба топилди